Тахминан 300 минг – 40 минг йил олдин яшаган 8-9 ёшли неандертал болага тегишли бош суяги 1938 йилда топилган эди. Тошга айланган суяк Осиё ҳудудида топилган биринчи неандертал қолдиғи ҳисобланади. Ушбу кашфиёт неандерталларнинг шарққа кўчишини исботлаган эди.
Мутахассисларнинг фикрича, янги реконструкция қадимги одамларнинг ташқи қиёфасини аниқ кўрсатиб қолмай, Марказий Осиёдаги неандерталларнинг морфологик хусусиятлари ҳамда уларнинг атроф-муҳитга мослашувини чуқур тадқиқ этишга туртки беради.