Ссылки доступа

Истанбулдан Бишкекка парвоз қилаётган учоқ Тошкентга қўнишга мажбур бўлди


Туркиянинг Истанбул шаҳридан Қирғизистон пойтахти Бишкекка учаётган “Турк ҳаво йўллари” авиаширкатининг ТК344 йўловчи рейси об-ҳаво шароитининг ёмонлиги туфайли “Тошкент” халқаро аэропортига фавқулодда қўнган.

Бу ҳақда “Ўзбекистон аэропортлари” АЖ матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Фавқулодда қўнишга Бишкек аэропортида қуюқ туман тушиб, кўриш масофаси 800 метрни ташкил қилаётгани сабаб бўлгани айтилган. Бунинг ортидан рейс экипажи муқобил аэродромга жўнаб кетишга қарор қилган.

Uzbekistan airports бортида 184 йўловчи бўлган учоқ Тошкент вақти билан соат 09:42 да қўнгани, учоқнинг Қирғизистон пойтахтига парвозини давом эттириш имконияти ўрганилаётганини қайд этган.

XS
SM
MD
LG