Ссылки доступа

Қирғизистон ва Ўзбекистон биргаликда автомобиль ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда


Қирғизистон ва Ўзбекистон автомобиль эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариш ва автомобиль йиғиш заводи қуришни режалаштирмоқда. Миллий инвестиция агентлиги раҳбари ўринбосари Нурадил Баясовнинг Азаттикга айтишича, бу борадаги музокаралар 2017 йилда бошланган.

Унинг сўзларига кўра, завод қурилиши бўйича шартнома Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бишкекка ташрифи доирасида имзоланиши режалаштирилган.

"Совет даврида Қирғизистон ва Ўзбекистондаги турли шароитлар туфайли ишлаб чиқариш қувватларини сақлаб қолиш билан боғлиқ баъзи тўсиқлар бўлган. Шу вақт ичида биз бу муаммоларни бартараф этиш устида ишладик. Бу масала билан Иқтисодиёт ва савдо вазирлиги шуғулланмоқда", - дейди Баясов.

Аввалроқ kun.uz нашри Қирғизистон Республикаси Чуй вилоятининг Ак-Сув қишлоғида қуриладиган заводда 19 турдаги транспорт воситалари (микроавтобуслар, пикаплар, енгил автомобиллар) ишлаб чиқарилиши ҳақида хабар берилган эди. Завод йилига 3 минг дона автомобиль ишлаб чиқаришни, бу ҳажмни босқичма-босқич 30 мингтага етказишни режалаштирмоқда.

19 январь куни Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубоев матбуот анжуманида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “яқин вақт ичида” Қирғизистон Республикасига давлат ташрифи билан келишини айтди.

XS
SM
MD
LG