Ссылки доступа

Ўзбекистонда электрдан қарздорлар 27 январдан тармоқдан узилади


“Ҳудудий электр тармоқлари” ширкати 27 январдан электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ) қайта ишга туширилишини маълум қилди.

Ширкат мазкур тизим қайта ишга туширилиши натижасида қарздорлар электр таъминотидан узиб қўйилишини билдирди ва аҳолини қарзларни тўлаш шартлиги тўғрисида огоҳлантирди.

Ўтган йилнинг 28 декабрида Энергетика вазирлиги байрам кунлари истеъмолчилар электр энергияси ва табиий газ бўйича юзага келган қарздорлик учун тармоқдан узиб қўйилмаслигини билдирган эди.

Айни пайтда Ўзбекистонда энергетик инқироз ҳолати кузатилмоқда. Аҳоли пунктларида электр энергияси ва табиий газ таъминотидан узилишлар табиий ҳолатга айлангани ҳақида кўплаб хабарлар берилмоқда.

Ўзбекистондаги газ заправкалари фаолиятига ҳам вақтинча чеклов киритилган. Расмийлар буни аҳолини ва ижтимоий объектларни газ билан таъминлашни яхшилашга қаратилган ҳаракат сифатида тақдим қилмоқда.

XS
SM
MD
LG