Ссылки доступа

Бишкекда Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳасини мувофиқлаштирувчи офис очилди


18 январь куни Бишкекда Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳасини мувофиқлаштириш бўйича қўшма лойиҳа идораси очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон темир йўллари” компанияси хабар берди.

Қайд этилишича, “Идоранинг мақсади лойиҳани амалий амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшма чора-тадбирларни мувофиқлаштиришдир”.

Корхона маълумотларига кўра, Хитой томонидан техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш давом этмоқда, Қирғизистон темир йўли ва “Ўзбекистон темир йўллари” компанияси темир йўл қурилиши бўйича дастлабки ишларни амалга оширмоқда.

Шу йилнинг сентябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Қирғизистон Республикаси ҳудудида Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳаси бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги уч томонлама шартнома имзоланган эди. Келишувларга кўра, темир йўл Торугарт – Арпа – Макмал – Жалолобод йўналиши бўйлаб ҳаракатланади.

Хитой темир йўл қурилиш корпорациясининг Лойиҳа-қидирув институти Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишни 2023 йил апрель ойида якунлаш режалаштирилганини маълум қилди. Аввал хабар қилинганидек, биринчи босқичда Қирғизистон лойиҳа умумий қийматининг 20 фоизини, иккинчи босқичда – 10 фоизни, Ўзбекистон – 30 фоизини, учинчи босқичда – Хитой 30 фоиздан, тўртинчи босқичда – ҳар бир томон ўз ҳиссасини қўшади. Бироқ, техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш нархи ҳали маълум эмас.

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаровнинг айтишича, темир йўл қурилиши қиймати 6 миллиард долларга баҳоланмоқда.

XS
SM
MD
LG