Ссылки доступа

Лос-Анжелес яқинида номаълум шахс 10 кишини отиб ўлдирди


АҚШнинг Калифорния штатининг Монтерей-Парт шаҳрида якшанбага ўтар кечаси номаълум шахс Хитой тақвими асосида Янги йилни нишонлаётганларга қарата ўқ узди. Полициянинг билдиришича, 10 киши ҳалок бўлди ва яна ўн киши яраланди.

Associated Press агентлигининг ёзишича, ҳодиса рақс клубида содир этилган. Полиция воқеа жойига ўн дақиқада етиб келган. Ҳозирча ўқ отган киши қўлга олингани тўғрисида маълумот мавжуд эмас. Шунингдек, ўқ отилишига сабаб бўлган мотивлар ҳам номаълум.

Монтерей-Парк Лос-Анжелесдан 16 чақирим узоқликда жойлашган 60 минг киши яшайдиган шаҳардир. Аҳолисининг 65 фоизини келиб чиқиши Осиёдан бўлганлар ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG