Россияга экспорт ҳажми 46,8 фоизга кўпайиб, 3,07 миллиард доллар бўлди. Импорт эса 13,7 фоизга ошиб, 6,2 миллиард долларга етди.
Хитой Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида 8 миллиард 923 миллиард 800 минг доллар улуш билан иккинчи ўринни эгаллади. Унинг 2,5 миллиард долларини экспорт, 6,4 миллиард долларини импорт ташкил қилган.
Ўзбекистоннинг 2022 йилдаги асосий савдо ҳамкорлари бешлигидаги кейинги ўринларни Қозоғистон (4,6 миллиард доллар), Туркия (3,22 миллиард доллар) ва Жанубий Корея (2,3 миллиард доллар) эгаллади.
Ўзбекистоннинг ўтган йилдаги умумий ташқи савдо айланмаси 50 миллиард доллардан ошган. Унинг 19 миллиард 309 миллиони экспорт, 30 миллиард 699 миллиони эса импорт ҳиссасига тўғри келади.