Ссылки доступа

ИИВ ходимлари фаолиятини назорат қилувчи жамоатчилик кенгашлари тузилади


Ўзбекистонда Ички ишлар органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизимини яратиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида жамоатчилик асосида доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланган иборат жамоатчилик кенгашлари ташкил этилади.

Мазкур кенгашга соҳа олимлари, фахрийлари ва журналистлар жалб этилиши кўзда тутилган. Бу ҳақда мамлакат президенти томонидан 20 январь куни имзоланган “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорда айтилган.

Ички ишлар органлари фаолиятида қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, соҳа бўйича ижтимоий фикрни ўрганиш ва тизимли мониторинг олиб бориш, ички ишлар органлари фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида ижтимоий фикр ва жамият манфаатлари ҳисобга олинишини таъминлаш чораларини кўриш ҳамда ички ишлар органлари фаолиятидаги коррупция ҳолатлари бўйича интернет ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган хабарларни батафсил ўрганиш ва унинг натижасини кенг жамоатчиликка етказиш Жамоатчилик кенгашларининг асосий вазифалари этиб белгиланган.

XS
SM
MD
LG