Ссылки доступа

Фарғонада хомиладор аёл эрининг “Матизи”да ўзига ўт қўйди


Фарғонада 24 январь куни тахминан соат 19 ларда 1987 йилда туғилган М.Х., шаърий никохдаги эри М.У.,нинг “Матиз”ида ўзига ўт қўйиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура 25 январда маълум қилди.

Хабарда айтилишича, М.У., хотини М.Х.,ни касалхонадан уйига олиб кетаётган бўлган. М.Х., автомашинада эрини рашк қилиши оқибатида даҳанаки жанжал чиққан. Шундан сўнг М.Х., эри “Нефтчи” стадиони олдида тўхтатган “Матиз” ичига ўзи билан уйидан олиб чиққан платмасса идишдаги бензинни сепиб, ўт қўйиб юборган. М.У., машинадан қочиб чиқишга улгурган.

“Чақирувга асосан ҳодиса жойига етиб келган Фарғона вилояти Фавқулотда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан ёнғин тезкорлик билан ўчирилиб, тез-тиббий ёрдам бўлими ходимлари томонидан автомашина салонида бўлган марҳума М.Х.нинг ёнғин натижасида туғилган ўғил жинсли чақалоғини ҳаёти сақлаб қолинган. Бироқ, шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан чақалоқшифохонада вафот этган”, дейилади расмий билдирувда.

Бош прокуратурага кўра, мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 103-моддаси 2-қисми “б” банди (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG