Ссылки доступа

Россия Бош вазири Михаил Мишустин март ойида Тожикистонга келади


Россия бош вазири Михаил Мишустин Тожикистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Тожикистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонаси хабар берди.

Хабарда айтилишича, бўлажак ташрифга тайёргарлик масалалари 24 январь куни Тожикистоннинг Россия Федерациясидаги элчиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзоданинг Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин билан учрашувида муҳокама қилинган.

Қайд этилишича, Мишустиннинг ташрифи 2023 йил март ойи бошига мўлжалланган. Ташриф ҳақида батафсил маълумотлар ҳозирча мавжуд эмас.

Хабарда таъкидланишича, суҳбатдошлар турли соҳалардаги Тожикистон-Россия муносабатларининг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилган, шунингдек, икки давлатнинг халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлиги юзасидан фикр алмашган.

Россия Тожикистоннинг стратегик ҳамкорларидан бири саналади. Бу давлат ҳар йили Тожикистон Республикасидан юз минглаб меҳнат муҳожирларини қабул қилади.

XS
SM
MD
LG