Ссылки доступа

Украина армияси Соледардан чекинди


Украина армияси Донецк вилоятидаги Соледар шаҳридан чекинди. Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари шарқий гуруҳи расмий вакили Сергей Череватий маълум қилди.

Унга кўра чекиниш «шахсий таркибнинг ҳаётини сақлаб қолиш» мақсадида амалга оширилган. Россия ҳукумати икки ҳафта олдин Соледар босиб олинганини билдирган эди, бироқ Киев буни инкор қилиб келган.

Череватийга кўра, украин армияси Соледарда Россия қўшинига иккита Чеченистон урушида кўрилган талофатлар даражасида зарар етказган.

Россия Мудофаа вазирлиги 13 январда Соледар босиб олинганини билдирган эди. Украинаи армияси расмийлари эса бу хабар ёлғон эканини, шаҳар учун жанглар давом этаётганини маълум қилган.

Соледар Россия қўлга киритган иккинчи йирик шаҳар бўлди. Бундан аввал Россия ўтган йилнинг ёзида Лисичанскни босиб олган эди.

Ҳарбий таҳлилчиларнинг айтишича, Соледарнинг босиб олиниши Россия учун яна бир йирик шаҳар – Бахмутни эгаллашга стратегик база яратади.

Россия бир неча ойдан бери Бахмут йўналишида қаттиқ қаршиликка учрамоқда. Бахмут Украина шарқида стратегик аҳамиятга эга.

XS
SM
MD
LG