Ссылки доступа

Украинага янги ракета зарбалари натижасида 11 киши ҳалок бўлди


Россия қўшинлари пайшанба куни эрталаб Украина ҳудудини янги йирик ракета ҳужумига дучор қилди. Ундан олдин тунги дрон ҳужумлари уюштирилган.

Ракета зарбалари, шунингдек, улардан олдинги учувчисиз самолётларнинг зарбалари камида 11 кишининг ҳаётига зомин бўлди ва 10 дан ортиқ киши жароҳат олди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати вакили маълум қилди. У қайси шаҳарларда одамлар ҳалок бўлганига аниқлик киритмаган. Киевда камида бир киши ҳалок бўлгани маълум.

Портлашлар Днепропетровск, Запороже ва Киев вилоятларида, шунингдек, Одесса яқинида ва Винница вилоятида содир бўлган. Киев мери Виталий Кличко Украина пойтахтидаги портлашлар ҳақида маълум қилди.

Энергетика объектларига ҳам зарба берилди. Одесса вилоятида расмийлар иккита муҳим инфратузилма объектининг мағлубияти ҳақида хабар беришди. Шунингдек, объект Киев вилоятида ҳам урилган. Қатор вилоятларда, жумладан, Киев, Винница ва Одессада электр таъминотида фавқулодда узилишлар бошланди.

Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужний мамлакат бўйлаб жами 55 та ракета учирилганини, жумладан, 2 та гипертовушли Кинжал ракетаси борлигини айтди. Украина томони 47 та ракета ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими томонидан уриб туширилганини даъво қилмоқда. Россия қўмондонлиги ҳали зарба ҳақида хабар бермади; Россия Мудофаа вазирлигининг стандарт ҳисоботларида одатда барча мўлжалланган нишонларга зарба берилганлиги айтилади. Ҳарбий можаро шароитида томонларнинг баёнотларини тезда текшириш деярли мумкин эмас.

Россия охирги марта 14 январь куни Украина ҳудудига йирик ракета ҳужумини уюштирган эди. Ракеталардан бири Днепрдаги турар-жой биносига келиб тушди. Камида 40 киши ҳалок бўлди.

Россия Мудофаа вазирлиги 14 январдаги ракета зарбаси “Украинанинг ҳарбий қўмондонлик ва назорат тизимига” берилганини маълум қилди.

Украина Қуролли кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлиги 26 январга ўтар кечаси учирилган 24 та дроннинг барчаси уриб туширилганини маълум қилди. Бироқ, Днепрда (собиқ Днепропетровск) дрон саноат обектига урилган, дея хабар беради шаҳар ҳокимияти.

XS
SM
MD
LG