Ссылки доступа

Тожикистон Экспорт агентлигининг собиқ раҳбари товон тўлагач ҳибсдан озод этилди


Шавкат Бобозода в бытность министром промышленности и новых технологий Таджикистана
Шавкат Бобозода в бытность министром промышленности и новых технологий Таджикистана

Тожикистон ҳукумати қошидаги Экспорт агентлигининг собиқ директори ва мамлакат Саноат вазирлигининг собиқ раҳбари Шавкат Бобозода 128 минг сомоний жарима тўлаб, озодликка чиқди. Душанбе шаҳрининг Сино тумани суди ҳукми 27 январь куни чиқди, деди Озоди радиосига манба.

Шавкат Бобозода 2022 йил сентябрь ойи бошида йирик миқдордаги фирибгарликда гумонланиб ҳибсга олинган эди. Ой охирида ҳукумат қарори билан у эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

27 январь куни Сино туман судидаги Озоди радиосининг ишончли манбаси хабар беришича, судья Бобозодни 2000 ҳисоб кўрсаткичи (128 минг сомоний ёки 12450 доллар) миқдорида жаримага тортган.

“Бобозода давлатга етказилган 280 минг доллардан ортиқ зарарни қоплаган, шу сабабли жаримага тортилиб, озодликка чиқарилган”, — дея таъкидлади манба.

2022 йил сентябрь ойида Шавкат Бобозодга нисбатан Тожикистон Жиноят кодексининг 247-моддасининг (“Катта ҳажмдаги фирибгарлик”) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ўшанда Озоди радиоси манбалари Экспорт агентлиги раҳбари хорижий компаниялардан бирининг аризаси асосида 300 минг доллар олгани, аммо шартнома шартларини бажармагани ҳақида хабар берган эди. Шавкат Бобозода катта миқдорда жарима ёки 8 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин эди.

Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Экспорт агентлиги собиқ директори устидан суд жараёни 23 январь куни бошланди. Собиқ юқори мартабали амалдорнинг суд ҳукмига қандай муносабат билдиргани номаълум.

60 ёшли Шавкат Бобозода 2019 йил январидан 2022 йил сентябрига қадар Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Экспорт агентлиги директори лавозимида ишлаган. Агентлик 2018 йилда “маҳаллий товар ва хизматларни бошқа давлатлар бозорларида илгари суриш” мақсадида ташкил этилган.

Шавкат Бобозода бунгача 2013 йилнинг ноябридан буён Тожикистон саноат ва янги технологиялар вазири лавозимида ишлаб келган. 2019 йил январь ойида у “бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан” деган сўз билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган эди. Ўшанда Тожикистон президенти матбуот хизмати Бобозоданинг истеъфога чиқишига вазир назоратидаги муассасаларда аниқланган кўплаб камчиликлар сабаб бўлганини ёзган. Кўп ўтмай, Тожикистон ҳукумати қарори билан Бобозода Экспорт агентлиги директори этиб тайинланди.

XS
SM
MD
LG