Ссылки доступа

2022 йилнинг 6 ойида деярли 11 минг қирғизистонлик Россия фуқаролигини олди


2022 йилнинг январь-июнь ойларида 10 632 нафар қирғизистонлик Россия фуқаролигини олган. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги сайтида хабар берилган.

Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Азаттиқ нашрига билдиришича, ҳар йили 9 мингга яқин қирғизистонлик Россия фуқаролигини олади. 30 йил давомида Россия паспортини олган Қирғизистон фуқаролари сони 650 мингдан ошди.

Марказий Осиё давлатлари ичида Россия фуқаролигини энг кўп тожиклар олган бўлса, 2022 йилнинг олти ойида уларнинг сони 74 минг 160 нафарни ташкил этди. Шунингдек, бу даврда 21 минг 647 Қозоғистон, 13 минг 99 Ўзбекистон ва 1 минг 549 Туркманистон фуқароси Россия паспортини олди.

Охирги расмий маълумотларга кўра, Қирғизистоннинг 1 миллион 118 минг фуқароси хорижда меҳнат қилади. Уларнинг миллиондан ортиғи Россияда.

XS
SM
MD
LG