Ссылки доступа

8 февралдан Тожикистон ва Хитой ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар тикланади


8 февралдан Душанбе-Урумчи йўналиши бўйича тўғридан-тўғри авиақатновлар тикланади. Тожикистон ва Хитой ўртасидаги ҳаво қатнови 2020 йил апрель ойида коронавирус пандемияси сабабли тўхтатилган эди.

“Somon Air” авиакомпанияси бош директори Абдулқосим Валиевнинг 1 февраль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилишича, Душанбе-Урумчи йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига икки марта амалга оширилади. Унга кўра, битта рейсни “Somon Air” авиакомпанияси, иккинчисини эса Хитой авиаташувчиси амалга оширади.

Ушбу матбуот анжуманида иштирок этган Фуқаро авиацияси агентлиги раҳбари Дилшод Сафарзода таъкидлаганидек, “ҳал қилинмаган муҳим масалалардан бири бу Тожикистон ва Хитой ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво йўлаги очишдир ва ҳозирда Бу йўлакнинг йўқлиги сабабли икки қўшни давлатнинг авиакомпаниялари Қирғизистон ҳаво ҳудудидан фойдаланади”.

Озоди радиоси журналистининг саволига жавобан Сафарзода Хитойга парвозлар учун Қирғизистон ҳаво ҳудудидан фойдаланишда “ҳеч қандай муаммо йўқ” ва фақат янги ҳаво йўлаги очиш орқали йўналишни қисқартирмоқчи эканини айтди.

Хитой COVID-19 билан боғлиқ чекловларни бекор қилганидан сўнг Душанбе-Урумчи йўналиши бўйича парвозлар тикланмоқда. Ушбу йўналишнинг очилишини айниқса тадбиркорлар кутмоқда. Тожикистонлик тадбиркорларнинг айтишича, улар Хитойга Россия орқали учиб ўтишга мажбур ва бу жуда қимматга тушади.

XS
SM
MD
LG