Тожикистоннинг “Somon Air” авиакомпанияси раҳбари Абдулқосим Валиев аввалроқ хабар берганидек, ушбу рейс 8 февралдан бошланади.
Тожикистон фуқаро авиацияси агентлиги раҳбари Дилшод Сафарзода ушбу парвоз учун Қирғизистон ҳаво ҳудудидан фойдаланилишини таъкидлади.
Қирғизистон фуқаро авиацияси агентлиги матбуот котибининг айтишича, Тожикистон томони 8 февралдан 21 мартгача Қирғизистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланишга рухсат сўраган, бироқ ҳозирча рухсат олинмаган ва бу масала кўриб чиқилмоқда.