Ссылки доступа

Парламент комиссияси Нукусдаги воқеаларда айбланган Пўлат Шамшетовнинг тергов ҳибсхонасидаги ўлими ҳолатни ўрганади


Нукус воқеалари бўйича текширув ўтказувчи парламент комиссияси Қорақалпоғистон ИИВ Жиноят қидирув бошқармаси бўлимининг собиқ бошлиғи Полат Шамшетовнинг Бухородаги тергов изоляторида вафот этган ҳолатини ўрганишини маълум қилди.

Июль бошида Қорақалпоғистонда юз берган воқеаларни ўрганиш ва мустақил текширув ўтказиш бўйича тузилган парламент комиссияси Қорақалпоғистон ИИВ Жиноят қидирув бошқармаси бўлимининг собиқ бошлиғи Пўлат Шамшетов вафоти бўйича ўрганиш олиб боришини маълум қилди.

Одамларни оммавий тартибсизликларга жалб қилганликда айбланиб, 6 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган Пўлат Шамшетов 4 февраль куни эрта тонгда тахминан юрак хуружидан вафот этган.

Хабарда айтилишча, мазкур ҳолат бўйича мустақил комиссия аъзолари 6 февраль куни Бухоро вилоятига бориб, ўлим ҳолати сабабларини, жумладан ҳибсхонадаги шароитлар, камера ёзувлари, дастлабки тиббий ҳулоса ва бошқа тегишли ҳужжатларни ўрганади. Шунингдек, марҳум билан битта камерада бўлган шахслар ва тергов ҳибсхонаси ходимлари билан суҳбат ўтказилади.

1-2 июль кунлари Нукусда минглаб намойишчи Ўзбекистон Конституциясидаги Қорақалпоғистон Республикаси мақомига оид бандларга таклиф этилган ўзгартиришларга норозилик билдириш учун кўчаларга чиққан.

Тартибсизликларга айланиб кетган намойишларни бостириш чоғида, расмийларга кўра, тўрт нафар ҳуқуқ-тартибот ходимлари дохил 21 одам ҳалок бўлган, 270 дан ортиқ одам жароҳатланган.

XS
SM
MD
LG