Ссылки доступа

Душанбе январь аёзи пайтида аҳолига етказилган зарарни баҳоламоқда


Жорий қишда Душанбе ва мамлакатнинг бошқа вилоятларида ҳаво ҳарорати -20 га тушди
Жорий қишда Душанбе ва мамлакатнинг бошқа вилоятларида ҳаво ҳарорати -20 га тушди

“Уй-жой коммунал хўжалиги” давлат унитар корхонаси январь ойининг аёзи пайтида аҳолига етказилган зарарни аниқлашга киришди – кўплаб хонадонларда сув қувурлари ёрилиб, улар бир неча кун сувсиз ўтиришга мажбур бўлди.

“Уй-жой коммунал хўжалиги” давлат унитар корхонаси директори Усмон Давлатзода куни кеча Душанбеда бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида қиш мавсумига тайёргарлик кўрилганига қарамай, камчиликлар аниқланганини айтди.

“Камчиликлар бор эди, мен ўша совуқ кунларни назарда тутяпман. Аммо биз уларни вақтида бартараф этдик. Муаммоларнинг аксарияти сув таъминоти ва канализация соҳасида эди. Муаммо турар-жой биноларидаги қувурларнинг ёрилиши ёки музлатилганлиги сабабли пайдо бўлди, аммо бизнинг ваколатимиз фақат турар-жой биноларига уланган қувурларни ўз ичига олади. Бинолар ичидаги, ертўлалардаги қувурлар уй эгалари томонидан меъёрга мувофиқ ўрнатилмагани боис муаммолар юзага келган”, деди Давлатзода.

Унинг сўзларига кўра, ўша ғайритабиий совуқ кунларда улар аҳолининг муаммоларини зудлик билан ҳал қилган, бироқ аҳоли ижтимоий тармоқларда сув таъминоти ва қувурларни таъмирлашдаги муаммолар ҳақида шикоят қилган. Бундай шикоятлар асосан Душанбе аҳолисидан келиб тушган.

Пойтахтлик Баҳринисо Муқимованинг айтишича, январь ойининг аёзи пайтида уларга қарашли кўп қаватли уйдаги сув қувури ёрилиб кетган, аммо бу муаммони ҳал қилишга ҳеч ким шошилмаётгани боис бир неча кун сувдан маҳрум бўлган.

“Уй-жой коммунал хўжалиги” масъулияти чекланган жамияти вакиллари турар-жой бинолари ичидаги қувурларни таъмирлаш уларнинг ваколатига кирмасада, аҳолининг бу каби муаммоларини ҳал қилиш учун юқоридан кўрсатма олганини айтишди.

"Турар-жой биноларида 660 та турли диаметрли сув қувурлари, 10 та сув насослари, 4530 та сув ҳисоблагичларини қайта таъмирлаб, 364 та бахтсиз ҳодиса қайд этилди", дейди уй-жой коммунал хўжалиги сув таъминоти бўлими бошлиғи Тожиддин Исмоилов.

“Уй-жой коммунал хўжалиги” давлат унитар корхонаси вакиллари Душанбе шаҳрининг коммунал хизматлари уларнинг ваколатига кирмаслиги, улар пойтахт ва вилоятлардан ташқарида жойлашган аҳоли пунктларига хизмат кўрсатишини таъкидладилар.

Аҳоли кўпинча ичимлик суви таъминоти, бошқа коммунал хизматлар даражаси ва сифати ҳақида шикоят қилади. Агар ўтган йилларда аҳоли ёзда сув етишмаслиги ёки заиф босимидан шикоят қилган бўлса, бу йил қишда бу муаммо янада ёмонлашди.

Тожикистонда ғайритабиий совуқ об-ҳаво 11 январь куни келди ва тахминан икки ҳафта давом этди. Об-ҳаво шароити деҳқончилик ва чорвачиликка ҳам зарар етказди. Бироқ, совуқдан етказилган зарарнинг аниқ статистик маълумотлари ҳозирча номаълум, аммо махсус комиссия, расмийлар таъкидлаганидек, бу йўналишда иш олиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG