Ссылки доступа

Ўзбекистон Туркияга гуманитар ёрдам ва қутқарувчиларни жўнатади


Ўзбекистон президенти топшириғига асосан Туркияга инсонпарварлик ёрдами юборилмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 60 нафар қутқарувчи ушбу давлатга жўнаб кетишини маълум қилди.

Вазирликнинг аниқлик киритишича, 60 нафар ФВВ қутқарувчилари ҳамда 3 та махсус авария-қутқарув техникаси юборилмоқда.

Туркиянинг жануби-шарқий қисмидаги вилоятларда 6 февраль куни юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани маълум қилинганди. Шавкат Мирзиёев аввалроқ Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик йўллаган.

Зилзила тўғрисида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам маълумот берди. Таъкидланишича, 6 февраль Тошкент вақти билан соат 11:00 ҳолатига кўра, мамлакатнинг Туркиядаги дипломатик ваколатхоналарига зилзила оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳатланган Ўзбекистон фуқаролари бўйича маълумот келиб тушмаган.

XS
SM
MD
LG