Ссылки доступа

Венера Жуматаева: Бугунги кунда ОАВни ёпиш техник жиҳатдан имконсиз


7 февраль куни Озодлик радиоси қирғиз хизмати директори Венера Жуматаева “Қирғизистонда оммавий ахборот воситалари ва сўз эркинлигига босим: “Нотўғри маълумотлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунни қўллаш амалиёти” давра суҳбатида Азаттиқ Медиа атрофидаги вазиятга изоҳ берди.

У сайтлар блокланганидан кейин таҳририят иши ўзгармаганини таъкидлаб, айни пайтда ОАВни тўлиқ ёпиш техник жиҳатдан имконсиз, деган фикрни билдирди.

“Биз илгари қандай ишлаган бўлсак, шундай ишлаяпмиз. Оммавий ахборот воситаларини ёпиш энди техник нуқтаи назардан мумкин эмас. Биз Қирғизистон ҳақида ёзишда, воқеаларни ёритишда ва бутун дунё бўйлаб қирғиз тилида ахборот тарқатишда давом этамиз”, — деди Жуматаева.

У Азаттиқнинг қўллаб-қувватлаганларга миннатдорчилик билдирди ва ҳукумат музокаралар жараёнини тўхтатмаганини ва мавжуд вазиятдан чиқиш йўлларини топишга тайёрлигини таъкидлади.

26 октябрь куни Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги Азаттиқ Медиа сайтларини икки ойга блокировка қилишга қарор қилди. 31 октябрь куни эса ДемирБанк Азаттиқ Медиа ҳисобларини блоклангани ҳақида ҳеч қандай огоҳлантириш ва тушунтиришсиз оғзаки хабар берди.

26 декабрь куни Азаттиқнинг Қирғизистон Республикаси ҳудудидаги чекловлари узайтирилди. 23 январь куни Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги Азаттиқнинг ОАВ сифатидаги фаолиятини тугатиш тўғрисида судга даъво билан мурожаат қилгани маълум бўлди.

РСЕ/РС радиоси президенти ва бош директори Жейми Флай суд жараёнини изоҳлар экан, корпорация Азаттиқнинг мамлакатдаги фаолиятини сақлаб қолиш учун барча мавжуд қонуний воситалардан фойдаланишини айтди. “Биз Азаттиқ радиоси ва мустақил хабарларимизга давом этаётган ноқонуний ҳужумларни рад этамиз. Қирғизистон ҳукумати қандай чора кўрмасин, биз ўз содиқ қирғиз томошабинларимизга хизмат қилишда давом этамиз”, — деди Флай.

Бир қатор йирик халқаро ташкилотлар Азаттиққа босимни тўхтатишга чақирди.

XS
SM
MD
LG