Ссылки доступа

Шинжондаги собиқ “лагерь асири” орадан йиллар ўтиб Қозоғистондаги оиласи билан учрашди


Хитойнинг Шинжон вилоятидан бўлган этник қозоқ, Қозоғистондаги Хитой консуллиги ва элчихонаси олдидаги пикет иштирокчиси Гулнур Косдаулетнинг турмуш ўртоғи Сарсенбек Акбар Қозоғистонга етиб келди ва қарийб олти йилдан бери кўрмаган оиласи билан учрашди.

Хабарларга кўра, у Хитойдаги «лагерь»да уч йилга яқин ўтказган, кейин эса икки йилга яқин уй қамоғида ўтирган.

Олмаотадаги Хитой консуллигида ўтказилган митинглар иштирокчиси Гулнур Косдаулет фақат Акбарнинг келиши ҳақидаги маълумотни тасдиқлади, бироқ эҳтимолий босимдан қўрқиб, тафсилотларни айтишдан бош тортди. Интернетда Сарсенбек Акбар оиласи билан бўлиб, яқинларини қучоқлаётгани акс этган видеолар тарқалмоқда.

Гулнур Косдаулет билан бирга Хитойдаги қариндошлари билан бирлашишни талаб қилганлардан бири Гаухар Курманалиевага кўра, Сарсенбек Акбар 8 февраль куни «Хоргос» божхона пости орқали Қозоғистонга кириб келган.

Гулнур Косдаулет тўрт йилдан ортиқ вақтдан бери Қозоғистон ва Хитой расмийларини Шинжонда ҳибсга олинган турмуш ўртоғини озод қилиш ва қайтаришни талаб қилиб келади. 2021 йилнинг февраль ойида Хитой консуллиги олдидаги пикетларнинг биринчи йилида у буни омма олдида қилган, баъзида кекса қайнонаси билан митингларга чиққан.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Сарсенбек Акбарнинг ватанга қайтишига изоҳ бермади.

Озод қилинганларнинг ўзлари ва уларнинг яқинлари ҳукумат босими ёки провокациясидан қўрқиб, одатда матбуотга гапиришдан бош тортадилар.

XS
SM
MD
LG