Маълум қилинишича, консерва, иссиқ кийим, қишки чодирлар, кўрпа-тўшаклар давлат моддий захирасидан ажратилади.
Юк Ислом ҳамкорлик ташкилоти орқали Алеппога тўртта рейс билан жўнатилади.
8 февраль куни Қозоғистон Туркияга фавқулодда ёрдам кўрсатиш учун 1 миллион доллар ажратишни режалаштираётгани маълум бўлди. Қозоғистондан Туркияга икки гуруҳ қутқарувчилар ва шифокорлар ҳам етиб келган.
Туркия жануби-шарқи ва Сурия шимолидаги кучли силкинишлар қурбонлари сони 20 мингдан ошди. Чиқиндиларни олиб ташлаш ишлари давом этар экан, қурбонлар сони ортиши мумкин. Ҳалок бўлганлар орасида Қозоғистоннинг икки фуқароси: Адил Қодирбеков ва Мирболат Курмашев ҳам бор.
Зилзилалар минглаб биноларни вайрон қилди, ўн минглаб одамлар бошпанасиз қолди.
Fitch Ratings ҳисоб-китобларига кўра, иқтисодий зарар 2 миллиард доллардан ошади ва 4 миллиард долларга етиши мумкин.