Ссылки доступа

Ўзбекистонга қўшни бўлган Қирғизистон жанубида 4,3 магнитудали зилзила қайд этилди


Жорий йилнинг 10 февраль куни Қирғизистон жанубида Бишкек вақти билан соат 11:24 да 4,3 магнитудали ер қимирлаши ҳодисаси кузатилган.

Ўзбекистон Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълумотига кўра, зилзила маркази жануби-шарқий йўналиш бўйича Тошкент шаҳридан 411 километр узоқликда бўлган.

Зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилганми-йўқми – бунга марказ сейсмологлари аниқлик киритган эмаслар.

Бу орада Европа-Ўртаер денгизи сейсмологик маркази (EMSC) зилзила эпимаркази Қирғизистоннинг Ўзган шаҳридан 70 километр, Ўш шаҳридан эса 120 километр узоқликда бўлганини маълум қилган. Ер силкиниши ортидан жабрланганлар бор-йўқлиги ҳақида қирғиз расмийлари томонидан ҳозирча бирор маълумот берилмаган.

Озодлик аввалроқ Туркиянинг жануби-шарқида 6 февраль куни 7,7 ҳамда 7,6 балли икки зилзила рўй бериб, 10 та вилоятда катта вайронгарчиликларга сабаб бўлгани ҳақида хабар қилган. 10 февраль тонгига келиб, зилзила ҳудудида қурбон бўлганлар сони 18 минг 342 нафарга етган. Туркияга қўшни бўлган Сурияда эса қурбонлар сони 3 минг нафардан ошгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG