Ссылки доступа

Қирғизистон билан чегарада ноқонуний ер ости йўллари аниқланди


Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида Қирғизистондан ноқонуний олиб ўтувчи ер ости йўллари аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) хабар берди.

Хабар қилинишича, 3 ва 9 февраль кунлари Ўзбекистон ДХХ ва ИИВ олиб борган тезкор тадбирлар давомида Қирғизистоннинг Ўш вилояти Қора-Суу тумани ҳудудидан Ўзбекистон давлат чегараси орқали Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ҳудудига олиб кирувчи иккита ер ости йўллари мавжудлиги аниқланди.

Уларнинг ҳар бирининг эни 60 см, баландлиги 1,5 метр, узунлиги тахминан 150-200 метрга тенг.

Бу ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 223-моддаси билан (Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистонга кириш) жиноий иш очилган. Суриштирув олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG