Ссылки доступа

Ўзбекистонда 9 та вилоят тоғли ҳудудларида сел хавфи эълон қилинди


“Ўзгидромет” 14—18 февраль кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел хавфи тўғрисида огоҳлантириш билан чиқди.

14−18 ноябрь кунлари кутилаётган ёғингарчилик муносабати билан Ўзбекистоннинг бир қатор тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин, деб хабар бермоқда Ўзгидромет хизмати агентлиги матбуот хизмати.

Сел-сув тошқин ҳодисалари Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Наманган, Фарғона ва Тошкент вилоятларида юзага келиши мумкин.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралди.

XS
SM
MD
LG