Ссылки доступа

Статистика агентлиги: Тожикистонда ажралишлар кўпайди, никоҳ эса камайди


2022 йилда мамлакатда 70,6 минг никоҳ тузилган, бу ўтган йилга нисбатан 5,4 фоизга кам, дея маълум қилди Тожикистон президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги вакиллари 14 февраль куни Душанбеда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Ўтган йили никоҳлар Хатлон вилоятида 2,5 фоизга, Сўғд вилоятида 8 фоизга, республикага бўйсунувчи туманларда 6 фоизга, Душанбе шаҳрида 3,9 фоизга ва ТБМВда 21,3 фоизга кам қайд этилган.

Статистик маълумотларга кўра, 2022 йилда мамлакатда 14,69 та ажралишлар қайд этилган, бу 2021 йилга нисбатан 2,9 фоизга кўпдир. Аксарият оилалар Сўғд ва Хатлон вилоятларида бузилиб кетган. Энг кам ажралишлар Душанбе ва ТБМВ аҳолиси томонидан берилган.

Мутахассисларнинг фикрича, Тожикистонда ажримлар турли сабабларга кўра содир бўлмоқда, жумладан, маиший, ижтимоий-иқтисодий муаммолар, оиладаги тушунмовчилик ва келишмовчиликлардан.

Ажрашишнинг яна бир сабаби, республика Хотин-қизлар ва оила масалалари қўмитаси раҳбари Хилолби Қурбонзода 10 февраль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтганидек, тожикистонлик эркакларнинг Россия фуқаролигини олиш ниятида эканлигидир. Фуқаролик тўғрисидаги Россия қонунчилигида чет элликлар Россия Федерацияси фуқароси паспортини соддалаштирилган шаклда олишлари мумкин, агар улар Россия фуқароси билан камида уч йил турмуш қурган бўлса ёки умумий фарзанди бўлса.

XS
SM
MD
LG