Аввалроқ Тожикистон энергетика вазири ва “Барки тожик” ОАЖ раҳбари Афғонистон ва Ўзбекистонга электр энергияси экспорти ҳақидаги маълумотларни ошкор қилишдан бош тортган эди.
Жамшед Нурмуҳаммадзоданинг айтишича, ўтган йили Афғонистонга 1,7 миллиард кВт/соат, Ўзбекистонга эса 1,6 миллиард кВт/соат электр энергияси сотилган. Унинг сўзларига кўра, ўтган йили Тожикистон бошқа давлатларга электр энергиясини кичик ҳажмда етказиб берган, бироқ қайси бири ҳақида маълумот бермаган.
30 январь куни Энергетика вазирлиги раҳбари Далер Жума ва “Барки тожик” ОАЖ раиси Маҳмадумар Асозода ўтказган матбуот анжуманларида журналистлар Афғонистонга электр энергияси экспорти ҳамда давлатнинг қарзи ҳақида маълумот ололмадилар.
Тожикистонда электр энергиясини хорижга экспорт қилиш ҳар доим мунозарали бўлиб келган. Ҳокимият фақат ортиқча электр энергияси хорижга сотилишини қайта-қайта таъкидлаган.
Тожикистонда 1 февралдан электр энергияси истеъмолига чеклов жорий этилди. Тожикистон аҳолиси мамлакатда жорий қилинган электр энергиясини етказиб беришдаги чекловлардан шикоят қилмоқда.