Ссылки доступа

НАТО Украинага ҳаводан мудофаа тизимларини кўпроқ етказиб бермоқчи


НАТОнининг 14 февраль куни бўлиб ўтган Брюсселдаги йиғилишида Украинага тезкор қўшимча ҳарбий ёрдам кўрсатиш масаласи муҳокама қилинди.

АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин иттифоқчиларга президент Жо Байденнинг Россиянинг Украинага босқини жаҳон ҳамжамияти учун синов экани тўғрисида айтган гапларини эслатди.

Остин Украинани дастаклаётган давлатлар Киевга танклар, ўқ-дори, ҳаводан мудофаа тизимларини етказиб беришини эълон қилди. Айни пайтда у Киев Ғарбдан сўраган қирувчи самолётларни етказиб бериш бўйича ҳеч қандай маълумотларга эга эмаслигини айтди.

АҚШ мудофаа вазири Вашингтон Россия йирик ҳужумни амалга ошириш учун авиацияни жамлаётганини кўрмаётганини таъкидлади. Вазирга кўра, Россия сезиларли даражадаги ҳарбий самолётлар арсеналига эга. Шундан келиб чиққан ҳолда Украинага кўпроқ ҳаводан мудофаа тизимларини етказиб берилиши айни муддао бўлади.

Аввалроқ Financial Times икки аноним манбага таянган ҳолда Ғарб разведкаларидан бири Россия Украина чегарасига ҳарбий самолётлар ва вертолётларни жамлаётгани тўғрисида маълумотга эга экани тўғрисида хабар қилган эди.

Остин НАТО йиғинидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида «Украина ҳарбий ёрдамдан тўғри фойдаланаётгани тўғрисида ҳисобот бериши» масаласи ҳам муҳокама қилинганини айтди. Унга кўра, Вашингтон Украина баҳорда контрҳужумга ўтишини кутмоқда.

Украина президенти Владимир Зеленский НАТО йиғинида «қатъий қарорлар» қабул қилинганини, аммо уларнинг барчаси ҳам жамоатчиликка эълон қилинмаслигини билдирди.

XS
SM
MD
LG