Ссылки доступа

Қозоғистонда мактаб ўқувчиларига болта ва пичоқ билан ҳужум қилган ўсмир 2 ойга ҳибсга олинди


15 февраль куни Петропавловск ихтисослаштирилган тергов суди вояга етмаган шахсга нисбатан мактаб ўқувчиларига болта билан ҳужум қилгани бўйича икки ойга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллади.

Суд матбуот хизмати хабарига кўра, дастлабки терговнинг бошқа маълумотлари "Қозоғистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 201 моддасига мувофиқ ошкор этилиши шарт эмас".

Петропавловск полицияси 9 синф ўқувчисига нисбатан қотилликка уриниш бўйича иш очди. Тафсилотлар ҳақида хабар берилмаган.

13 феврал куни полиция Петропавловск шаҳридаги 4 мактабнинг уч нафар ўқувчисига тан жароҳати етказилгани ҳақида хабар келиб тушганини маълум қилди. Расмийлар 9 синф ўқувчиси ҳибсга олингани ҳақида хабар берди. Прокуратуранинг дастлабки маълумотларига кўра, вояга етмаган шахс психиатрда рўйхатга олинган. Таълим бўлимининг айтишича, у мактаб бошланишидан олдин сумкада мактабга ошхона болтаси ва пичоқ олиб келган.

“Текширув давомида 9 синф ўқувчисининг рюкзакида қўлбола ниқоб борлиги аниқланди. Ҳожатхонада у ниқоб кийиб, йўлакка югуриб чиқиб, ўқувчини болта билан икки марта урган, сўнг яна икки ўқувчининг елкасига урган. Ўрта мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари ҳужумчини қўлга олишди”, — деди ички ишлар вазири ўринбосари Марат Кўжаев.

Арафасида шифокорлар кўригидан сўнг жабрланувчилардан бири амбулатор даволанишга чиқарилгани, икки нафари болалар шифохонасига ётқизилгани, шифокорлар уларнинг аҳволини барқарор деб баҳолаётгани хабар қилинган эди.

Петропавловск мактабидаги воқеадан сўнг Қозоғистон Таълим вазирлиги махсус комиссия тузилганини эълон қилди.

Петропавловскда уч нафар мактаб ўқувчисининг яраланиши билан боғлиқ воқеадан сўнг ҳукумат видеокамералар сонини кўпайтириш ва мактаб биноларига киришда назоратни кучайтириш масаласини кўриб чиқишга чақирди.

XS
SM
MD
LG