Портлаш оқибатда ушбу цехда ишлаётган 1 нафар ишчи тан жароҳати олган, 2 нафари ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а” банди (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
“Наманган туман Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
15 февраль куни Наманган туманида жойлашган чўян қуйиш цехидаги парогенератор (автоклав)да пар босими ортиб кетиши туфайли портлаш содир бўлди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.