Ссылки доступа

Суриядаги можаро ҳудудидан Қирғизистонга 18 нафар аёл ва 41 нафар бола учиб кетган


Қирғизистон фуқаролари «Айкол» гуманитар миссияси доирасида Суриядаги можаро ҳудудидан олиб келинди. Бу ҳақда 16 февраль куни Меҳнат, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва миграция вазирлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, бугун эрталаб Қирғизистонга махсус самолётда 18 нафар аёл ва 41 нафар бола етказилган. Уларга Ташқи ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси вакиллари ҳамроҳлик қилди.

“Ушбу тадбир ҳаёти ва соғлиғи ўта хавфли вазиятда бўлган, давлат ҳимоясига олиш ҳуқуқига эга бўлган болаларни қутқариб қолишга қаратилган бундай катталикдаги иккинчи репатриация тадбиридир”, — дейилади муассаса хабарида.

“Репатриация ташқи ишлар, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот соҳасидаги давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, Қирғизистон Республикасининг Қувайтдаги элчихонаси, шунингдек, БМТ Болалар жамғармаси кўмагида мувофиқлаштирилган ўзаро ҳамкорлиги туфайли мумкин бўлди ва Халқаро Қизил Хоч қўмитаси билан ҳамкорлик қилди”, — дейилади вазирлик хабарида.

Болалар зарур ёрдам кўрсатиш учун реабилитация марказига жойлаштирилади.

Қирғизистон аввалроқ 2021 йил март ойида «Меерим» гуманитар миссияси доирасида Ироқдаги қочқинлар лагеридан 79 нафар қирғизистонлик болани олиб келган эди. Улар келганда энг кичиги уч ёшда, каттаси эса 18 ёшда эди. 37 киши Ироқ, Сурия ва Туркияда туғилган.

XS
SM
MD
LG