Ссылки доступа

Тожикистондаги ночор оилаларга 13 миллион доллар ажратилади - АҚШ элчихонаси


АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон озиқ-овқат дастури ва UNICEF (Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси) Тожикистондаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш учун 13 миллион доллар ажратилишини эълон қилди.

АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси 18 февраль куни маълум қилишича, 200 мингга яқин одам шартсиз нақд пул ўтказмалари ҳамда яшаш учун ёрдам олиши кутилмоқда.

Жаҳон озиқ-овқат дастурининг Тожикистондаги вакили Адҳам Мусалламнинг айтишича, Тожикистон аҳолиси давом этаётган инқирозлардан, жумладан, Россиянинг Украинага қарши урушидан азият чекишда давом этар экан, “Жаҳон озиқ-овқат дастури Тожикистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва барқарорликни ошириш бўйича ўз фаолиятини давом эттириши муҳим”.

UNICEF болаларнинг тўйиб овқатланмаслигининг олдини олиш ва даволаш бўйича муҳим хизматларни, жумладан, беш ёшгача бўлган 270 000 нафар бола ва 240 000 ҳомиладор ва эмизикли аёллар учун овқатланиш хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш бўйича техник ёрдам кўрсатади, дейилади АҚШ дипломатик миссияси хабарида.

Халқаро ташкилотлар Тожикистон аҳолисига ёрдам ажратилгани ҳақида тез-тез хабар беришади, лекин аҳоли бу ёрдам уларга етиб бормаётганидан шикоят қилади.

XS
SM
MD
LG