Ссылки доступа

Мирзиёев 20-21 февралда Мисрга сафар қилади


Президент Шавкат Мирзиёев 20−21 февраль кунлари расмий ташриф билан Мисрга боради. Президент матбуот хизматининг билдиришича, сафар Миср раҳбари Абдулфаттоҳ Ас-Сиси таклифига асосан амалга оширилмоқда.

Икки давлат раҳбарлари учрашувида Ўзбекистон ва Миср муносабатларини янада мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш муҳокама этилади.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилади. Саммит якунида Қўшма баёнот қабул қилиниши ва қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

Ташриф доирасида Ўзбекистон раҳбари Мисрнинг етакчи компаниялари раҳбарлари ва ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказади.

XS
SM
MD
LG