Ссылки доступа

Туркманистондан Ўзбекистонга ёрдам сифатида юборилган бепул газ етиб келди


Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов фармони билан ёрдам сифатида юборилган бепул суюлтирилган газ ортилган вагонлар 19 февраль куни Ўзбекистонга етиб келди, дея хабар берди «Ҳудудгазтаъминот» матбуот хизмати.

Икки мамлакат ўртасидаги яхши қўшничилик, дўстлик ва қардошлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, Ўзбекистонни дўстона ва биродарлик билан қўллаб-қувватлаш мақсадида юборилган газ Қорақалпоғистон аҳолисига тарқатилмоқда.

Туркманистондан жами 2 минг тонна суюлтирилган газ келтирилган. Шундан минг тонна Қорақалпоғистонга, қолган минг тонна Хоразм вилояти аҳолисига тарқатилиши режа қилинган.

Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича Туркманистон президенти Сардор Бердимуҳаммедов “Türkmengaz” давлат концернига топшириқ берганди. Бу билан икки мамлакат ўртасидаги яхши қўшничилик ва қардошлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистонни дўстона қўллаб-қувватлаш мақсад қилинганди.

Аввалроқ Энергетика вазирлиги газ партияси эҳтиёжманд оилаларга бепул тарқатилишини билдирганди. Ўзбекистон томони бунга жавобан қўшни мамлакатга 20 та Volkswagen Caddy «Тез ёрдам» машинаси жўнатган.

Декабрь-январь ойларида Ўзбекистон ҳарорат кескин совиб кетиши, газ ва электр энергияси истеъмоли ортиши сабабли энергетика инқирозига дуч келди. Мамлакатда газ қуйиш шохобчалари ёпилди, электр энергияси узилиб қолди ва узилишлар таъсирини юмшатиш учун бошқа чоралар кўрилди.

XS
SM
MD
LG