Ссылки доступа

Ўтган йили Ўзбекистондан Россияга мигрантлар оқими 35 фоизга ошди


Ўзбекистондан Россияга кетаётган меҳнат мигрантлар син 2022 йилда 377,7 минг кишига ёки 35,1 фоизга ошган. Бу ҳақда “Коммерсантъ” нашри хабар қилди.

Нашр қайдича, ўтган йили Россияга ишлаш мақсадида борган хорижликлар сони 3,47 миллионга етган. Бу пандемия авжига чиққан давр ҳисобланмиш 2021 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 871 минг кишига кўпдир.

“Коммерсантъ” 2022 йилда Россияда тожикистонлик мигрантлар сони 51,8 фоизга (336,7 минг нафарга), қирғизистонликлар сони 17,7 фоизга (84,6 минг нафарга), қозоғистонликлар сони 118,3 фоизга (62 минг нафарга), озарбайжонликлар сони 21,1 фоизга (16,6 минг нафарга), молдоваликлар сони 87,7 фоизга (4,1 минг нафарга), туркияликлар сони 12,9 фоизга (2 минг нафарга), туркманистонликлар сони эса қарийб юз баробарга (1,6 минг нафарга) ошгани ҳақида ёзган.

Айни пайтда нашр бу даврда Россияга мигрант келиши камайган мамлакатларни ҳам санаб ўтган. Булар Арманистон (8,7 фоизга камайган), Украина (52,3 фоизга камайган), Сербия (19,8 фоизга камайган), Германии (19,3 фоизга камайган), Франция (22,2 фоизга камайган), Италия (20,8 фоизга камайган), АҚШ (29,5 фоизга камайган), Чехия (47,8 фоизга камайган), Австрия (36,4 фоизга камайган) ва Нидерландия (37 фоизга камайган) каби мамлакатлардир.

Мигрантлар энг кўп бораётган ҳудудлар ўлароқ Москва шаҳри ва вилояти (40 фоиз) кўрсатилган. Санкт-Петербург шаҳри ва Ленинград вилояти, Краснодар ўлкаси, Иркутск, Свердловск, Амур вилоятлари, Приморск ўлкаси, Татаристон ва Красноярск ўлкаси ҳам меҳнат муҳожирлари кўп қайддан ўтаётган ҳудудлар сифатида саналган.

XS
SM
MD
LG