Ссылки доступа

Қирғизистоннинг собиқ президенти Сооронбай Жеенбеков Дубайдаги учрашув ҳақида фикр билдирди


Сооронбай Жеенбеков Facebookда Қирғизистон собиқ раҳбарларининг Дубайда (БАА) бўлиб ўтган учрашувига изоҳ берди.

“Бир кун аввал Дубайда бўлиб ўтган учрашув Қирғизистон Республикаси Президенти сифатида Садир Жапаров томонидан халқ бирлигини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган. Давлатимиз раҳбари жамиятни маълум сиёсатчилар тарафдорларига бўлиниб кетишга йўл қўймасликка чақирди. Биз, албатта, бу эзгу ташаббусни маъқуллаш билан қабул қилдик. Барча иштирокчилар тўлиқ таркибда йиғилиш охиригача ҳозир бўлди ва ҳар биримиз қўллаб-қувватлаш сўзларини билдирдик”, — деб ёзди Жеенбеков.

"Қирғизистон Республикаси мустақилликка эришган кундан бошлаб давлатимизда яхши кунлар билан бирга ёмон кунлар ҳам бўлди. Тарихимизда содир бўлган фожиали воқеалар Қирғизистоннинг ҳар бир фуқаросига таъсир қилди. Шунинг учун Бу йиғилиш жамоатчилик томонидан тушунарсиз қабул қабул қилинди. Бунга ҳам ҳиссий, ҳам ҳуқуқий баҳо берилди. Бу бизда кучли фуқаролик жамияти ва халқнинг ички эркинлиги борлигини яна бир бор исботлайди. Мамлакат президенти бу салоҳиятни ижодий йўналишда йўналтиришга чақирди”, — дея қўшимча қилди у.

Жеенбеков Дубайдаги учрашув олдидан Алмазбек Атамбаев билан учрашув ташкил этгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. "Қирғизистон президенти ярашиш мақсадида бизни бир дастурхонга таклиф қилди. Ҳар биримиз ўз фикримизни билдирдик, учрашув сўнгида қўл бериб кўришдик”, — дея хулоса қилди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дубайда Қирғизистон Республикаси президенти Қирғизистоннинг барча собиқ раҳбарлари билан учрашув ташкил қилгани жамиятда резонанс келтириб чиқарган ва турли миш-мишларга сабаб бўлган эди.

XS
SM
MD
LG