Ссылки доступа

Россия қурилишларга ўзбекистонликларни жалб қилиш лойиҳасини тўхтатди


Россия ҳукумати 21 февралдан бошлаб ўзбекистонликларни қурилиш, ишлаб чиқариш ва қишлоқ ҳўжалигига уюшган тарзда ишга жойлаштириш бўйича лойиҳани амалга оширишни тўхтатди.

Лойиҳа коронавирус чекловлари муносабати билан Россия ҳукуматининг 2021 йилнинг 6 октябридаги қарорига асосан амалга киритилганди.

Расман билдирилишича, лойиҳанинг тўхтатилишига коронавирусга қарши чекловлар бекор қилингани сабаб бўлди.

Лойиҳага асосан ўзбекистонликлар Россияга кириш учун Ўзбекистоннинг ўзида бармоқ изини рўйхатдан ўтказиши, ҳужжатларни текшириши, коронавирус учун тест топшириши мумкин эди. Энди буларнинг барчаси Россия ҳудудида амалга оширилади.

Россия ҳукуматининг билдиришича, лойиҳа доирасида жами 4750 нафар ўзбекистонлик қурилишларга жалб қилинган эди.

XS
SM
MD
LG