Ссылки доступа

Тожикистонда 28 мингдан ортиқ тадбиркор фаолиятини тўхтатди (видео)


Банк кредитларининг юқори фоиз ставкалари, бозорда соғлом рақобатнинг йўқлиги Тожикистонда бизнес юритишнинг асосий муаммоларидан саналади.

Қирғизистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси вакиллари вазиятни “молиявий саводхонлик йўқлиги” билан изоҳлади.

Мутасаддилар жорий йилда тадбиркор ва инвесторларга кўплаб имтиёзлар берилгани, савдогарларни текширишлар сони 27 тадан 23 тага қисқартирилганини таъкидламоқда.

Ишбилармонлар эса имтиёзлар унчалик енгиллик келтирмаганини, “чунки уларга риоя этилмагани ва тўлиқ назорат қилинмаган” дейди.

Кўлоблик тадбиркорнинг айтишича, 15 йиллик меҳнатидан сўнг мижозлар, жумладан, давлат идоралари айби билан ўзининг кулолчилик заводини тугатишга мажбур бўлган.

Исмоил Идрисовнинг айтишича, маҳаллий ҳокимият ундан ўн минглаб сомоний қарздор. Шаҳар молия бошқармаси бу даъвони рад этади. У банкрот бўлиш арафасида бўлишига, банкдан катта қарзи борлигига қарамай, ҳар ой солиқ тўлайди.

– Кўлоб шаҳрининг собиқ раҳбари Баҳром Иноятзода раҳбарлик қилган даврда шаҳар дарвозалари таъмирланган. Аммо бизга маош берилмади. Биз прокуратурага мурожаат қилдик. Амалдор қамалди, аммо пулимиз масаласи ҳал этилмай қолди”, — дея қўшимча қилди Идрисов.

Айни пайтда Тожикистонда 340 мингдан ортиқ киши тадбиркорлик билан шуғулланади. Исмоил Идрисов каби яна юзлаб одамлар кўп қийинчиликларга дуч келган ва ўз бизнесларини ёпиш ҳақида ўйламоқда.

XS
SM
MD
LG