Ссылки доступа

Тожикистон жанубида ер участкалари ажратилишини назорат қилган амалдор қўлга олинди


Алихон Худоёрзода
Алихон Худоёрзода

Тожикистонда Восе тумани раисининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари, ер тақсимлаш комиссияси раҳбари Алихон Худоёрзода қўлга олинди. Расмийлар мансабдор шахснинг ҳибсга олингани ҳақидаги хабарни тасдиқлади, бироқ сабабини айтмади.

Восе тумани прокуратурасидаги манбанинг 22 февраль куни маълум қилишича, Худоёрзодага нисбатан Тожикистон Республикаси Жиноят Кодексининг 316 моддаси (ваколатни суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

“Ҳодиса юзасидан тергов давом этмоқда. Терговчилар Худоёрзоднинг 2017 йилдан (ўшанда у туман раиси ўринбосари этиб тайинланган эди) 2021 йилгача бўлган ишини ўрганишган”, — дея қўшимча қилди исми сир қолиш шарти билан манба.

Алихон Худоёрзода Восе тумани раисининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб, бир вақтнинг ўзида ер ажратиш комиссиясини бошқарган.

7 февраль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маҳаллий журналистлар Алихон Худоёрзодга ер участкаларининг ноқонуний ажратилиши бўйича кўплаб шикоятлар ҳақида савол берди. Расмий бу шикоятларни "асоссиз" деб атади. У, хусусан, ер бўйича келишмовчиликлардан бири 2017 йилда содир бўлганини айтди. – Саричашма қишлоғида ер участкаларини тақсимлаш бўйича қуръа ташлаш маросими аҳоли иштирокисиз ўтказилди. Лекин ҳеч ким бизга расман шикоят қилмади”, деди у.

Туман аҳолисининг кўпчилиги туман ҳокимлиги раиси қарорига қарамай, йиллар давомида ўзларига ажратилган ер участкаларини ололмаётганини иддао қилмоқда. Улардан бири Қиёмиддин Низомов қуръа ўйинидан сўнг унинг участкаси ноқонуний равишда бошқа шахсга ўтказилганини айтади.

Тожикистон ҳукумати Восе тумани раиси ўринбосарининг ҳибсга олинишига изоҳ бермаяпти. Амалдорни катта миқдорда жарима ёки тўрт йиллик қамоқ жазоси кутмоқда.

XS
SM
MD
LG