Ссылки доступа

Ўзбекистон январда 1,2 млрд долларга олтин экспорт қилди


Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 2023 йил январь ойида 5,04 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 млрд долларга ёки 42 фоизга ўсди. Бу ҳақда президент ҳузуридаги Статистика агентлиги ҳисоботида айтилади.

Маълум қилинишича, экспорт 45,1 фоизга — 2,08 млрд гача, импорт — 2,96 млрд га (+39,8 фоиз) ўсди. Ташқи савдо тақчиллиги 876,9 млн доллардан ошди, бу 2022 йил январига нисбатан 49,7 фоизга кўп (-585,6 млн доллар). Олтин экспорт қилинмаганида, бундан ҳам кўпроқ бўларди.

Хусусан, янги йилнинг биринчи ойида Ўзбекистон 1,18 млрд долларлик олтин сотди, бу 2021 йилнинг январига (586,6 млн доллар) нисбатан икки баробар кўпдир. Ушбу қимматбаҳо металл мамлакат жами экспортининг ярмидан кўпини (56,8%) ташкил қилди.

Етказиб бериш 316,2 млн доллардан 273,3 млн долларгача қисқариши шароитида саноат маҳсулотларининг экспортдаги улуши 22 фоиздан 13,1 фоизга камайди.

Олтинни ҳисобга олмаганда, экспорт бор-йўғи 6,2 фоизга ўсиб, 900,8 млн долларни ташкил этди (2022 йил январида ўсиш 22 фоизни ташкил этди).

Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорлари қаторида Россияга экспорт ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизга ошди. Хитойга экспорт ўтган ойлардаги каби пасайишда давом этмоқда.

Германия январь ойида 421,7 млн долларлик 6 та самолёт импорти ҳисобига асосий савдо шериклари қаторига кирди.

Қозоғистон ва Туркияга экспорт мос равишда 8 ва 11 фоизга камайди. Қирғизистонга етказиб бериш ҳам 17,1 фоизга камайди

XS
SM
MD
LG