Ссылки доступа

Россиядан Ўзбекистонга келаётган йўловчи автобус ағдарилиб кетди


Оренбург вилоятининг “Татарская Каргала” қишлоғи яқинида Оренбург—Қозон трассасида Нижний Новгород—Ўзбекистон йўналишидаги йўловчи автобус ариққа ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Россия вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, “Татарская Каргала” қишлоғи яқинида йўловчи автобуси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, ағдарилиб кетган, автобусда 29 киши, жумладан, болалар ҳам бўлган.

“ЙТҲ оқибатида жабрланганлар йўқ. Барча йўловчилар тиббиёт ходимлари назоратидан ўтказилди”, — дейилади хабарда.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Оренбург вилояти бўйича бош бошқармаси маълумотларига кўра, йўловчилар дастлаб маҳаллий маданият уйига жойлаштирилган, кейин эса бошқа автобусда йўлни давом эттирган.

2020 йилнинг март ойида Қозоғистонда 26 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус ағдарилиб кетган, 2019 йилда Қозоғистонда Россиядан қайтаётган ўзбекистонликлар иштирокида ЙТҲ содир бўлиши оқибатида бир киши ҳалок бўлган, 2018 йил январида Ақтўбе вилояти ҳудудида ичида Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус ёниб кетган ва 52 ўзбекистонлик ҳалок бўлган эди.

XS
SM
MD
LG