Ссылки доступа

Пермда тожикистонлик муҳожирлар қурилиш машинасидаги ёнғиндан кейин ҳужжатсиз қолди


Пермда тожикистонлик меҳнат муҳожирлари истиқомат қилаётган қурилиш машинаси ёниб кетди. Гувоҳларнинг хабар беришича, воқеа 27 февраль куни кечқурун содир бўлган.

Уларнинг сўзларига кўра, фавқулодда вазият вақтида ҳеч ким жабрланмаган, аммо мигрантларнинг ҳужжатлари тўлиқ ёниб кетган.

Меҳнат муҳожирларидан бири Мансур 28 февраль куни Озоди радиосига “ёнғинда паспорт ва иш патенти ёниб кетган, уларни қайта тиклаш учун бир неча ой вақт кетади”, деди.

Ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум. Перм ҳуқуқ-тартибот идоралари воқеа юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Айрим тожик муҳожирлари тиркамаларда деярли ҳеч қандай шарт-шароитсиз яшашади, бироқ бу улар учун энг арзон уй. Аввал ҳам мигрант тиркамаларида ҳам ёнғинлар содир бўлган. Россия расмийлари ҳар доим ёнғинга "хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик" сабаб бўлади, дея хулоса қилади.

XS
SM
MD
LG