Ссылки доступа

Тожикистонлик 70 га яқин муҳожир бир ҳафтадан бери Москвага ета олмаяпти


Около 70 мигрантов из Таджикистана уже неделю не могут добраться до Москвы
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:59 0:00

Тожикистоннинг Хатлон вилоятидан келган 70 га яқин муҳожир бир ҳафтадан бери Москвага ета олмаяпти: техник носозликлар туфайли уларнинг автобуси Самара вилоятидаги йўллардан бирида тўхтаб қолган. Душанбедан Москвага автобусда йўл тўрт кунгача давом этади.

“Автобус ичида жуда совуқ, баъзи ҳамроҳларимиз оёқлари шишиб кетган. Кечаси кучли қор остида қолдик. Овқатланишга ҳеч нарса йўқ, кўпчиликнинг тўрт кунлик овқати бор эди. Биз Тожикистонни роппа-роса етти кун олдин тарк этган эдик. Йўловчилар орасида аёллар ва болалар кўп, улар қийналмоқда”, деди ўзини Собир деб таништирган муҳожирлардан бири Озоди радиосига.

Жалолиддини Балхий туманида яшовчи Холмўмин Хакназаров 13 нафар оила аъзоси билан Россияга ишлаш учун кетган. “Набиралар касал. Нега халқни алдаш керак? Авиачиптага пул бўлмагани учунгина шу автобусни танладик”, дейди оила бошлиғи.

Муҳожирларнинг сўзларига кўра, улар Москвага автобус чипталарини 1100-1300 сомонийга сотиб олган, бу эса Душанбе-Москва рейси учун авиачиптадан бир неча баробар арзон.

“Муаммолар Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасини кесиб ўтганимиздан сўнг бошланди. Автобус техник жиҳатдан носоз бўлиб чиқди. Шахсан менинг оёқларим шишиб кетган, юрганим оғрияпти, - дейди муҳожир Комилжон Хушбахтов.

Муҳожирларнинг сўзларига кўра, автобусда йўловчилар учун 52 ўриндиқ бор, аммо автобусга 69 нафар йўловчи чиқарилган. Мухожирчларнинг баъзилари Москвагача тик туриб кетишга мажбур.

Бироқ Тожикистондан Россия шаҳарларига йўловчи ташиш билан шуғулланувчи “Сайри лаҳзаи дунё” компанияси вакили Диловар Хакназаров автобусдаги техник носозликлар тезда бартараф этилганига ишонтирмоқда. Унинг сўзларига кўра, ўз амалиётида биринчи марта йўловчилари бўлган автобус ярим йўлда бузилиб қолган. “Биз йўловчилар Москвага имкон қадар тезроқ етиб бориши учун барча чораларни кўрамиз”, — дея қўшимча қилди компания вакили.

Ҳар йили юз минглаб Тожикистон фуқаролари Россия шаҳарларига ҳаво, темир йўл ва қуруқлик орқали ишлаш учун боради.

XS
SM
MD
LG