Ссылки доступа

Сирдарё туман ҳокими аёллар нон ёпмай қўйгани ва ғўзапоя "тақдири"дан ташвиш билдирди


Сирдарё тумани ҳокими Ботир Мирзақулов мактабларнинг юқори синфларида ўқийдиган қизларни нон ёпишга ўргатиш ташаббуси билан чиқди. Бу ҳақда “Сирдарё садоси” газетаси хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, ҳоким президент ташаббуси билан ташкил этиладиган “Ҳаёт мактаби” лойиҳасига муносабат билдирар экан:

“Бир кун 5 соат нон пишириш ўргатилади, қандай қилиб ун, қандай қилиб сув қўшилади, қанча сут қўшилади, қандай қилиб тандирга ёпилади. Охирида шу синфда ўқиган 10 қиз, ўзлари пиширган нонлардан уйига олиб кетади. Бир кун ош пишириш ўргатилади, бир кун қатлама, бир кун манти пиширишади. Пазандачилик ўргатилади" , - деб айтган.

Ботир Мирзақулов аёллар нон ёпмай қўйганидан ташвиш билдирди. Ҳокимга кўра, у бир неча аёлдан охирги марта қачон тандирга нон ёпганлари тўғрисида сўраган. Маълум бўлишича, айллардан ҳеч бири сўнгги 5 йилда нон ёпмаганини, нонни сотиб олишлари тўғрисида айтган.

“Уже нон ёпмайдиган бўлиб кетишибди. Уже у авлод, нон пиширишни ўргатадиган авлод йўқолиб боряпти-да, камайиб боряпти. Далада ҳамма ғўзапоя қолиб кетди-ку бу йил, ҳамма нон сотиб олишга ўтди-да, нон пиширадиган одамлар камайиб кетиб, далаларда ғўзапоялар ҳам қолиб кетяпти”, - деган Ботир Мирзақулов.

XS
SM
MD
LG