Ссылки доступа

Блинкен Мирзиёев билан музокара ўтказди


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1 март куни АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашди. Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, таълим ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатлар ҳамда минтақавий ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари кўриб чиқилди.

Блинкен Вашингтон Ўзбекистон мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини доимо қўллаб-қувватлашда қатъий эканини яна бир бор қайд этди.

Аввалроқ Блинкен Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов билан музокара ўтказган эди. Унда Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклигини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.

АҚШ давлат котиби дин эркинлиги ҳамда инсон ҳуқуқлари соҳасида тўлиқ амалга ошириш ислоҳотлари президент билан муҳокама қилинганини айтган.

Блинкен Қорақалпоғистон воқеалар давомида куч ишлатар идоралар томонидан қилинган ҳуқуқбузарликларни шаффоф тергов қилинишга чақирган.

"2022 йилнинг июль ойида оммавий тартибсизликлар чоғида куч ишлатар идоралар ходимлари томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар Ўзбекистон томонидан тўлиқ ва шаффоф тергов қилиниши тарафдоримиз", деган у.

Блинкен Остонада 28 февраль куни Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари иштирокида ўтган С5+1 саммитидан сўнг 28 февраль куни Тошкентга келди. У давлат котиби бўлганидан бери илк марта Ўзбекистонга ташриф қилмоқда.

XS
SM
MD
LG