Ўзбекистони матбуот хизматининг билдиришича, учрашувда икки давлат ўртасидаги «стратег шериклик муносабатлари сифат жиҳатидан янги даражага кўтарилгани, амалий мазмун билан бойгани катта мамнуният билан қайд телди».
Расман билдирилишича, 2022 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги товар айирбошлаш 2021 йилга нисбатан 50 фоизга кўпайди. Автомобилсозлик, тўқимачилик саноати ва ипакчилик каби соҳалардаги лойиҳалар амалга кирди. Нефть-газ, транспорт ва логистика соҳаларида истиқболли лойиҳалар тайёрланмоқда.
Ҳарбий-сиёсий блоклар ва гуруҳларда қатнашмасликни ўз ташқи сиёсатининг асосий йўли деб эълон қилган мамлакатларни бирлаштирувчи Қўшилмаслик ҳаракатига 120 давлат, жумладан, Ўзбекистон ҳам исобзо лан. Мазкур ташкилот 1961 йилда Белградда ўтган анжуманда ташкил этилган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2 мартда Бокуда бошланадиган Қўшилмаслик ҳаракати саммитида иштирок этиш учун 1 март куни Озарбайжонга борди. У ўша куни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан учрашди.