Ссылки доступа

Қўшма Штатлар СТАРТ-3 шартномасининг келажагини Украина кўмаги билан боғлашдан бош тортди


Нед Прайс
Нед Прайс

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс чоршанба куни Россия СТАРТ-3 шартномаси шартларини бажариши учун Қўшма Штатлар Украинага ёрдамни камайтирмайди, деди.

Бу Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябковнинг Россиянинг Стратегик қуролларни қисқартириш бўйича шартномадаги иштирокини тўхтатиш қарори фақат Украинага нисбатан “АҚШнинг хатти-ҳаракати” ўзгаргандан кейин кўриб чиқилиши ҳақидаги баёнотига муносабат бўлди.

"Россиянинг беқарорликни тарғиб қилишга ва масъулиятсиз ядровий риторикадан фойдаланишга тайёрлиги барча мамлакатларга таҳдид солади. Россиянинг СТАРТ-3 шартномасини тўхтатгани ҳақида эълон қилгани АҚШнинг Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишига таъсир қилмайди", - деди Нед Прайс.

Давлат департаменти вакилининг сўзларига кўра, АҚШ ва Россия шартнома тақдири ҳақида хабар алмашган, бироқ СТАРТ-3 тўхтатиб туриш қарори ҳақидаги Россия нотасида Россия расмийларининг очиқ баёнотларидан фарқли янги ҳеч нарса айтилмаган.

Ўтган йилнинг декабрь ойида Қўшма Штатлар Россияни СТАРТ 3 доирасида қитъалараро баллистик ракеталарни ўзаро текширишни тиклаш шартлари бўйича маслаҳатлашувларни бошлашга чақирган эди.

Текширувлар COVID-19 пандемияси бошланиши билан тўхтатилди. Россия маслаҳатлашувлардан бош тортди ва февраль ойи охирида Владимир Путин шартноманинг амал қилишини тўхтатиб қўйганини эълон қилиб, Россия ўзаро текширувлар бундан мустасно, унинг шартларини бажаришда давом этишини айтди. Дума томонидан маъқулланган қарор Ғарб пойтахтларида кескин танқидларга учради.

XS
SM
MD
LG