Ссылки доступа

Ўзбекистон Россиядан газ сотиб олиш борасидаги музокараларини давом эттирмоқда

52790232
52790232

Ўзбекистон аввал режа қилинган тахминий муддат – 1 мартдан эътиборан Россиядан газ импортини бошламади, деб хабар берди Kun.uz Энергетика вазирлигига таянган ҳолда.

Вазирликнинг билдиришича, ҳозирги кунда Россиядан газ импорт қилиш бораисда аниқ келишувга эришилмаган. Бу масаладаги музокаралар ва қўшимча текшириш ишлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва “Газпром” 24 январь куни газ соҳасидаги ҳамкорликка оид йўл харитаси имзолаганди. Йўл харитасида 1 мартдан эътиборан “Ўрта Осиё – Марказ” қувури орқали Ўзбекистонга газ узатиш бошланиши керак эди.

2022 йил 28 ноябрь куни Россия президенти Владимир Путин Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида «учлик газ иттифоқи»ни тузиш масаласини муҳокама қилди. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг таъкидлашича, ушбу минтақада энергия таъминоти йўллари «ўта долзарб» ва бундай иттифоқ «ҳар учала давлат манфаатларига мос келади».

Озодлик радиоси жорий йилнинг куз ва қиш мавсумида Ўзбекистонда юз берган энергетик инқироз ҳақида кўплаб хабарларни ҳамда ўзбек газини оффшордаги ширкатлар воситасида ҳорижга сув текинга пуллангани тўғрисидаги журналистик суриштирувни эълон қилган.

Озодлик суриштируви Ўзбекистон кандай қилиб минтакадаги етакчи газ ишлаб чиқарувчисидан импорт киладиган давлатга айланганини фош этади.

XS
SM
MD
LG