Ссылки доступа

Бишкекда Next TV ходими полицияга сўроққа чақирилди


3 март куни Next TV телеканали ходими Тилек Жуматаев Чуй вилояти Аламудун ИИБга сўроққа чақирилган. Бу ҳақда Озодликка телеканал бош продюсери Дмитрий Ложников хабар берди.

Унга кўра, Жуматаев ҳозиргача гувоҳ сифатида чақирилган. У тадқиқот материалларини визуализация қилиш билан шуғулланади. Телеканал бош продюсери ўз ходимини сўроққа чақириш сабаблари ҳозирча номаълумлигини таъкидлади.

“Бизнинг тахминларимизга кўра, бунга жарима миқдорини ошириш масалалари муҳокама қилинган мессенжерлар ва оммавий саҳифалардаги нашрлар сабаб бўлиши мумкин. 1 март, чоршанба куни Тилек унинг уйи ёнида кузатув ташкил этилганини билди. Номаълум шахслар унинг қариндошларидан уни қандай топишни сўрашган. Бироқ, бегоналар ўзларини таништирмаган. Кузатув 2 март куни эрталаб ҳам давом этган. Лекин Тилекнинг қариндошлари барибир уни кимлигини аниқлашган – уни кузатган эркак ўзини Аламудун тумани ИИБ ходими деб таништирган”, — деб ёзди Ложников Facebookдаги саҳифасида.

Полиция ҳозирча телеканал ходимининг сўроққа чақирувига изоҳ бермади.

Аввалроқ Next TV телеканали журналистлари ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан бир неча бор сўроққа чақирилган. 2022 йил 3 март куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Next TV телеканалига нисбатан миллий адоватни қўзғатганлиги учун жиноий иш қўзғатди. Тергов маълумотларига кўра, телеканал “Қозоғистон разведка хизматининг собиқ раҳбарига ишора қилиб, Украина ҳудудида махсус операция давомида Қирғизистон Республикаси томонидан Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича гўёки эришилган келишув ҳақида ёлғон маълумот тарқатган.

Кейин телеканал директори Таалайбек Дуйшенбиев ҳибсга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 330-моддаси (“Ирқий, этник, миллий, диний минтақалараро адоватни (нифоқ) қўзғатиш”) бўйича иш қўзғатилган.

21 сентябрь куни Бишкекнинг Первомайский туман суди Next TV директори Таалай Дуйшенбиев иши бўйича қарор чиқарди. У жиноят содир этишда айбдор деб топилиб, ҳукмларни қўшиб 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Бироқ суд ҳукмига кўра, Дуйшенбиев 3 йил муддатга пробация назорати қўлланилган ҳолда жазодан озод этилди.

XS
SM
MD
LG