Ссылки доступа

Тожикистонда дастурчи китоб ўқиш учун илова ишлаб чиқди ва Google Playга жойлаштирди


Тожикистонлик дастурчи янги усуллар ёрдамида Тожикистонда китоб ўқишни ривожлантирмоқчи. Муҳаммад Ғанизода китоб ўқиш учун дастур ишлаб чиқди ва уни Андроид операцион тизими асосидаги қурилмалар учун Google Play мультимедиа дўконига жойлаштирди.

Google Playда пуллик ва бепул юклаб олиш мумкин бўлган жуда кўп контент мавжуд.

Йигитнинг ўзи қилган ишлари учун даромад олмаслигини айтади, бироқ баъзи муассасалардан ёрдам олишга уринишлари натижа бермаяпти.

Муҳаммад Ғанизода Тожикистон Миллий университетининг Социология факультетининг 3 босқич талабаси. Аслида дастурлаш унинг учун севимли машғулотига. Унинг айтишича, бу дастурга китобларни уч йил аввал, бобоси Сафармуҳаммад Аюбий ижоди билан кирита бошлаган.

21 ёшли дастурчи ҳозирда машҳур тожик шоири Хўжа Ҳусайн Кангуртининг шеърларини электрон форматда қайта ишлашга ҳаракат қилмоқда.

Саъдий Шерозийнинг «Бўстон», Низомулмулкнинг «Сиёсатнома», “Ватанномаи шорони муосир”, “Домулло Ҳикматуллоҳи Тожикободи” ва бошқа бир қатор асарлар ҳозирдаPlay Marketдан юклаб олиниши ҳам Муҳаммад Ғанизоднинг саъй-ҳаракатлари самарасидир.

Ғанизода китобни қайта ишлаш ва Play Marketга қўйиш учун икки ойгача вақт кетади. Китобларни босма нашрдан кўра электрон форматда ўқиш яхши эканини айтади.

“Иловалар орқали бутун дунё бўйлаб одамлар исталган китобга бепул киришлари ва ўқишлари мумкин. Аммо Тожикистонда китоб нашр қилинса, уни мамлакатдан ташқарида топиш қийин. Ва агар китоб 2-3 минг нусхада чоп этилса, биз тайёрлаётган дастурда китобларни юклаб олиш сони чексиздир”, - дея қўшимча қилди дастурчи.

Муҳаммад Ғанизода бу ишда баъзи идора ва ташкилотларга, жумладан, Ёзувчилар уюшмасига ёрдам сўраб мурожаат қилмоқчи бўлган, аммо, унинг сўзларига кўра, фойдаси бўлмаган. У Тожикистонда дастурчилар учун имтиёзлар камлигидан хафа бўлади.

“Кўпчилик бу ҳақда билади, лекин эътибор бермаяпти. Ҳозирда севимли машғулотимдан ҳеч қандай пул фойда олмайман. Шу билан бирга, ёшларда ватанпарварлик туйғусини сингдиришга ёрдам берадиган китобларнинг электрон форматини тайёрлашни мақсад қилганман”.

Муҳаммад Ғанизоддан ташқари яна бир қанча тожик дастурчилари ҳам ёзувчилар асарлари асосида Play Market учун иловалар тайёрлайди. Хоҳлаганлар ушбу дўкондан китобларни юклаб олиб, телефонларида ўқишлари мумкин. Лекин, фойдаланувчилар ва Ғанизоднинг ўзига кўра, Play Marketдаги тожикча дастурлар жуда оз миқдорда.

Муҳаммад Ғанизода аллақачон Play Marketда мавжуд бўлган 60 нафар классик ва замонавий тожик шоирларининг асарларини қайта ишлаган. У ўз ишини давом эттирмоқчи, аммо ёрдам ва сармоясиз бу бизнесда қанчалик узоққа бориши ҳали аниқ эмас.

XS
SM
MD
LG